Зидан: «Худди шу руҳда давом этишимиз керак»
Пайшанба, 26 Сентябр
5227

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган «Осасуна»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳа, биз етакчига айланиб олдик, лекин бу ҳеч қандай маъно англатмайди. Худди шу руҳда ишлашимиз ва қилаётган ишларимизга ишонишимиз керак. Мен жамоамга ишонаман,  бизда 25 нафар яхши ўйинчи бор ва улар буни бугун намойиш этишди.

Виниcиус учун жуда хурсандман. Унутманг, у атиги 18 ёшда. Мен ҳар доим унга ишонаман. Унга бу гол керак эди. 

Родриго учун ҳам хурсандман, у – ажойиб йигит. Унинг тўпни бошқариш қобилияти қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Родриго дебют ўйинида майдонга тушиши билан 2 дақиқа ичида гол ура олди», –деб Зиданнинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар