Гризманн: «3та гол урдим, менимча, «Барса»да ёмон ўйнамаяпман»
Чоршанба, 25 Сентябр
3768

«Барселона» яримҳимоячиси Антуан Гризманн Ла Лиганинг 6-тури доирасидаги  «Вильярреал»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизда муваффақиятсиз даврлар бўлди, аммо ўйинимизни яхшилай оламиз. Бунинг учун ишлашда давом этамиз. Бизда жамоага мослашиши керак бўлган футболчилар бор.

Ҳозирча энг яхши ўйинимиздан йироқмиз, аммо вақт ўтиши билан қўшиб борамиз. Мен «Атлетико»да умуман бошқача футбол ўйнаганман, бу ерда бошқа позицияда тўп тепяпман. Мени нима кутаётганини билардим, лекин ўйиндан-ўйинга қўшиб бораман.

Мен унчалик ёмон ўйнамаяпман, мана ҳозирча 3та гол урдим. Мен жамоа учун ишлайман. Агар гол урсам ёки ассистентлик қилсам, бу ҳаммасидан зўр», – деб Гризманнинг сўзларини келтиради Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар