Зидан: «Хурсандман, 90 дақиқани юқори савияда ўтказдик»
Душанба, 23 Сентябр
3001

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) қуйидагиларни айтиб ўтди.

«Бахтлиман ва жуда мамнунман. Бугун 90 дақиқани юқори савияда ўтказдик. Жамоадаги барча футболчиларни табриклашимиз керак. Бу – бизнинг умумий ғалабамиз.

Бензема яна ғалаба келтирди. Тактика нуқтайи назаридан сифатли ўйин ўтказдик. Ҳимояда яхши ишлаганимиз ғалаба учун пойдевор бўлди. Бугунги ўйинимизда характерни ҳис қилишингиз мумкин эди. Футболчилар майдонда курашишди ва ғалаба учун борларини беришди», – деб Зиданнинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар