Бокс бўйича ЖЧда ярим финал: 8та вазндан 5тасида ўзбекистонликлар рингга чиқади
Жума, 20 Сентябр
8145

Рақиблар – Англия, Франция, Россия ва Мўғулистон вакиллари

Бир кунлик танаффусдан сўнг, Екатеринбургда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом эттирилади. Бугун турнирда финалчилар номи маълум бўлади.

Ярим финалга Ўзбекистон терма жамоаси 5 нафар вакил билан етиб келган. Жамоанинг чорак финал жангларида қатнашган бешала аъзоси ҳам кейинги босқичга ўтиб, камида бронза медалларини нақд қилган эди.

Жаҳон чемпионати ярим финали
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билал Беннама (Франция) (Бошланиш вақти - 15:00)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45)

Эслатиб ўтамиз, бунгача Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов саралашнинг иккинчи босқичида, Фанат Қаҳрамонов нимчорак финалда курашдан чиққан эди.

Финал беллашувлари эртага, 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар