Бугун ўзбекистонлик беш боксчи жаҳон чемпионати медали учун рингга кўтарилади
Чоршанба, 18 Сентябр
5876

Бугун, 18 сентябрь куни Екатеринбургда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг илк совриндорлари аниқланади.

Ярим финал йўлланмаси учун жангларда Ўзбекистоннинг 5 нафар вакили рингга чиқади. Дастлаб -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Тошкент вақти билан соат 15:00дан сўнг болгариялик рақибга қарши рингга чиқади. Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги кейинги жанглар соат 19:00дан кейин бўлиб ўтади.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Даниель Асенов (Болгария) (А ринг, бошланиш вақти – 15:15)
-57 кг: Миразиз Мирзараҳимов – Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Зиёд Иёшаш (Иордания) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:30)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45)

Маълумот учун, чорак финалга Россия ва Қозоғистон терма жамоалари энг кўп спортчи билан етиб келди – уларнинг 7 нафардан боксчиси ярим финал учун жанг қилади. Англия ва Кубанинг 6 нафардан, Ўзбекистоннинг эса 5 нафар вакили чорак финалга чиқа олди.

Ҳиндистон 4, Арманистон 3 боксчи билан, 8 мамлакат иккита нафардан (Франция, Болгария, Филиппин, Бразилия, Доминикан Республикаси, АҚШ, Иордания, Озарбайжон) вакил билан мазкур босқичга етиб келган бўлса, яна 10та давлатнинг ягона иштирокчиси қолган (Япония, Италия, Эрон, Туркия, Австралия, Эквадор, Германия, Янги Зеландия, Ирландия, Мўғулистон).

Қайд этиш жоиз, бугунги чорак финал жангларида 8та вазн тоифасидан 5тасида Россия ва Куба терма жамоалари қарама-қаршилиги кузатилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар