Суперлига. Водийдаги «жанг»да «Андижон» бир киши кам бўлиб «Сўғдиёна» билан дуранг ўйнади
Жума, 13 Сентябр
2271

Суперлигада 19-тур ўйинлари бошланди. Ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилган «Андижон» 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйин давомида бир киши кам бўлиб қолган водийликлар мардонавор ҳаракат қилиб дуранг қайд этишди.

Ўйинда қайсидир жамоа яққол устунлик қилмади. Маҳаллий мухлислар ўйин давомида ҳакамга жуда кўп эътироз билдиришди, чунки ҳакам Зокир Қодиров учта вазиятда баҳсли қарор қабул қилди.

Биринчи бўлимда ҳакам «Сўғдиёна» футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганига қарамай, пенальти белгиланмади. Иккинчи бўлимда эса жиззахликлар ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков рақибининг бўйнига оёғининг таг қисми билан зарба берди, аммо Қодиров бу ҳолатда сариқ карточка билан кифояланди.

83-дақиқада «Андижон» етакчиси Фарҳод Мираҳмадов майдондан четлатилди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «Андижон» тинмай ҳужум қилди, аммо гол ура олмади.

Суперлига. 19-тур
«АНДИЖОН» — «СЎҒДИЁНА» 0:0
«Андижон»: Виталий Мирний, Радосав Алексич, Бобур Акбаров, Дилшод Раҳматуллаев, Фарҳод Мираҳмадов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Дониёр Исмоилов, Хушнуд Авилов, Сардор Азимов, Рўзимбой Аҳмедов.

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Никола Милинкович, Шерзод Файзиев, Шаҳбоз Жўрабеков, Кахи Махарадзе, Жамшид Болтабоев, Жасур Ҳасанов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 69), Иван Нагаев (Нуриддин Ҳасанов, 46), Шоҳруз Норхонов.
Четлатиш: Фарҳод Мираҳмадов (83).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар