Ўзбекистон миллий жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида Ироқ миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Бош мураббийи Эктор Купер бу баҳс учун мўлжалланган асосий таркибни эълон қилди.
Қайд қилиш жоизки, 4 кун олдин ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластинга (0:2) қарши ўйинда майдонга тушган футболчилардан 4 нафари захирада қолдирилди.
Улар: дарвозабон Элдор Суюнов, ҳимоячи Анзур Исмаилов, яримҳимоячилар Одил Аҳмедов ва Икром Алибаев. Уларнинг ўрнига Санжар Қувватов, Ислом Тўхтахўжаев, Азиз Ғаниев ва Санжар Шоаҳмедов киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Ироқ ўйини соат 21:00да бошланади. У ҳеч қайси канал орқали жонли эфирда ҳам, ёзиб олинган ҳолда ҳам намойиш этилмайди.
Ўртоқлик ўйини
9 сентябрь, Амман, Иордания
Ўзбекистон – Ироқ
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Даврон Хошимов, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Санжар Шоаҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Қувондиқ Рўзиев, Элдор Шомуродов