Италия терма жамоаси 2020 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Финляндия меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа, Италия Европа чемпионатлари учун саралаш турнирларидаги мағлубиятсиз сериясини 36 ўйинга етказди (27 ғалаба, 9 дуранг), бу эса рекорд ҳисобланади.
Апеннин ярим ороли терма жамоаси сўнгги марта 2006 йилнинг 6 сентябрида саралаш босқичи доирасида Францияга мағлуб бўлганди (1:3).
Роберто Манчини шогирдлари 7 учрашувдан иборат ғалабали серия ҳам қайд этмоқда, бундай яхши натижа Италия терма жамоасида 2003 йилдан буён кузатилмаганди, 16 йил муқададам Жованни Трапаттони қўл остида бўлган жамоа ҳам шундай серия қайд этганди.
Италия саралаш турнирида 6 ўйинда ғалаба қозонган ҳолда 18 очко билан (тўплар нисбати 18:3) J гуруҳида етакчилик қилмоқда, Финляндия 12 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.