Демба Ба қоратанли футболчиларни Италияни тарк этишга чақирди
Чоршанба, 04 Сентябр
6643

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Демба Ба қоратанли футболчилар Италия чемпионатини тарк этиши лозим деб ҳисобламоқда.

Гап шундаки, А Серия 2-туридан ўрин олган «Кальяри» - «Интер» (1:2) ўйини пайтида мезбон мухлислар Ромелу Лукакуни ирқий камситишган эди. «Интер» фанатлари эса «Кальяри» мухлисларининг ёнини олиб, баёнот беришди.

«Айнан мана шу сабаб туфайли Италияда тўп тепишдан бош тортганман. Ваҳоланки менда бундай имконият бор эди. Қоратанли футболчилар А Серияни тарк этиши керак. Бу нафратни намойиш қилиш ҳолатларини тўхтатмаса-да, кимлардир жабр кўрмайди», - деб ёзди Ба Twitter саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар