«Бавария»нинг собиқ футболчиси «Фенербаҳче»га ўтди
Сешанба, 03 Сентябр
3060

«Марсель» яримҳимоячиси Луис Густаво фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.

«Фенербаҳче» 32 ёшли бразилиялик билан 4 йиллик шартнома имзолади. Буни «Фенербахче» расмий сайти маълум қилди.

Маълум бўлишича, Густавонинг трансфери Истанбул клуби учун 6 млн еврога тушган.

Яримҳимоячи фаолияти давомида «Коринтианс», «Хоффенхайм», «Бавария», «Вольфсбург», «Марсель» жамоаларида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар