Зидан: «Вильярреал» иккита ҳужум қилиб, иккита гол урди. Ўйинимиздан шикоят қилишга асос йўқ»
Душанба, 02 Сентябр
2820

«Вильярреал» меҳмони бўлган «Реал» ўйин давомида икки марта ҳисобда орқада қолиб, якунда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг «қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан

«Рақиб иккита ҳужум уюштириб, иккита гол урди. Шунақаси ҳам бўлиб туради, бунинг устида ишлашимиз керак. Ҳимоямизни мустаҳкамлашимиз зарур, ҳужумда эса йўлини топа олишимизни биламиз. Ижобий томони – бизнинг реакциямиз. Мағлубиятга учрамаслик муҳим эди.

Ўйин бошида бизга шиддат етишмади. Ўйинни кучли бошлаш доим муҳим аҳамиятга эга. Шундай бўлса-да, кейинроқ барча йўналишларда ўйинимизни яхшилаб олдик.

Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди, гол етишмади холос. Биз тўғри йўлдамиз. Дастлабки 15 дақиқаликни ҳисобга олмаса, ўйнимизда шикоят қилишга арзирли жиҳат йўқ.

Бэйлнинг четлатилиши? У икки марта фол ишлатди ва иккаласида ҳам сариқ карточка олди. Унинг голларидан хурсандман. Энди қисқа танафусга чиқамиз, аммо Бэйл дам ола олмайди, у миллий жамоага чақирилган.

Трансферлар ҳақида ўйламаяпман. Қўл остимдаги футболчилар билан йўлда давом этмоқчиман», – деган Зиданнинг сўзларини келтирмоқда The Independent мухбири Дермот Корриган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар