O'zbek Ўзбекча
Даврон Файзиев истеъфо сўраган ва Муҳсин Муҳаммадиев Самарқандга қайтган ўйиндан фотогалерея
Чоршанба, 28 Август
2365


Кеча, 28 август куни Суперлига 18-турининг қизиқарли ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилди. «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди. Бу жамоаларнинг иккиси ҳам иккинчи даврада бирор марта ғалаба қозонмаганди. Икки клуб мураббийининг ҳам «курсиси қимирлаб қолгани» эса жамоаларнинг яна бир ўхшашлиги эди.

«Бухоро» ўтган турда ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол Муҳсин Муҳаммадиев жамоасини ғалабадан маҳрум қилганди. Ўтган ўйинлардаги камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган бухороликлар Самарқандда ишончли ўйин кўрсатиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

«Бухоро»нинг учта голи 6 дақиқа ичида урилгани стадионга келган мухлислар устидан муздек сув қуйиб юборгандек бўлди. Сидиров, Қутибоев ва Сулаймоновнинг голлари «Бухоро»га йирик ҳисобдаги ғалаба келтирди. Шу куни маҳаллий мухлислар «Бухоро» мураббийи Муҳсин Муҳаммадиевни жуда илиқ кутиб олишди, чунки у футболчилик фаолиятида «Динамо» сафида ёрқин ўйинлар кўрсатган.

Йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг «Динамо» мураббийи Даврон Файзиев истеъфо сўрашини маълум қилди. Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадионда кузатди ва ундаги ҳолатларни кадрга жойлади. Қуйида «Динамо» — «Бухоро» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар