Вальверде Гризманнинг ўйинидан норози
Якшанба, 25 Август
12310

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде Антуан Гризманнинг Испания чемпионати 1-турида «Атлетик» жамоасига қарши кечган ўйиндаги (0:1) иштирокидан мамнун эмаслигини тан олди.

«Атлетик» билан ўйинда Гризманн катта таассурот қолдира олмади. У имконияти даражасидан паст ўйнади. Биз ундан кўп нарса кутгандик, биринчи навбатда ташаббускорлик ва ўткирликни.

Лекин Антуан «Барселона»даги йўлини энди бошламоқда, умид қиламанки, навбатдаги ўйинда у яхшироқ ҳаракат қилади», — дея Вальверденинг сўзларини келтирмоқда As нашри. 

Антуан Гризманн шу йил ёзида «Атлетико»дан 120 миллион евро эвазига «Барселона»га келди. У мадридликлар сафида жами 257 ўйинда майдонга тушиб, 133 гол урган ва 50 голга узатма берган.

Франциялик ҳужумчи Ла Лиганинг 1-турида асосий таркибда тушган қилган бўлсада, самарали ҳаракат қила олмади. Бугун каталонияликлар 2-тур доирасида «Бетис»га қарши майдонга тушади. «Барселона» бу ўйинда асосий ҳужумчилари - Лионель Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеле хизматларидан фойдалана олмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар