Россияда келишилган ўйин гумони бўйича жиноий иш очилди
Пайшанба, 22 Август
3882

Россиянинг учинчи дивизиони бўлмиш ПФЛ доирасидаги «Чайка» – «Черноморец» ўйини натижасига ноқонуний таъсир ўтказиш факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Р-Спорт» Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волкка асосланиб хабар берди.

Ўйин шу йилнинг 13 май куни, Ростов областининг Песчанокопское шаҳарчасида бўлиб ўтган. Унда мезбонлар – «Чайка» жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иккала клубнинг офислари, клублар раҳбарлари, жамоа футболчилари ва бошқа гумонланувчиларнинг турар жойларида – 5та шаҳарда 20дан ортиқ тинтув ўтказишган.

«Тез орада «Черноморец» футбол клуби ўйинчилари навбатдаги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Россия ИИВнинг тергов департаментига таклиф этилади», – деди Ирина Волк.

Маълумот учун, «Черноморец» устидан қозонилган ғалаба натижасида «Чайка» Краснодарнинг «Урожай» жамоасидан илгарилаб кетиб, РПЛдан кейинги иккинчи дивизион – ФНЛ йўлланмасини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар