Нуну: «Тез орада VAR туфайли голни нишонламай қўямиз»
Сешанба, 20 Август
3105

«Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту «Манчестер Юнайтед»га (1:1) қарши ўйинда ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимининг ишлатилиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қўрқаманки, тез орада VAR туфайли голни нишонламай қўямиз. Билмадим бу муаммо қандай ҳал қилинар экан. Олдин голни нишонлайсиз, бу ажойиб лаҳзалар бўлади, сўнгра жим туриб ҳакам қарорини кутасиз. Одамларни футболдаги муҳим лаҳзалардан маҳрум қилманг.

Невешнинг гол уришини кутгандим, бироқ бу жуда чиройли бўлди. Унинг тўпга зарба бериш техникаси жуда ажойиб. У бир жойда тўхтаб қолмаслиги лозим», – деб Нуну сўзларини келтирмоқда Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар