«Атлетико» Гризманн учун «Барселона»дан яна 80 млн евро ундириш даъвосидан воз кечди
Душанба, 19 Август
3212

«Атлетико» ҳужумчи Антуан Гризманнинг «Барселона»га ўтиши юзасидан шикоятини қайтариб олди.

Sport.es берган хабарга кўра, Мадрид клуби раҳбарияти французнинг Каталонияга кўчиб кетиши бўйича баҳслашмасликка қарор қилган, Антуан ва «Барса» ўртасидаги келишув қонуний деб тан олинган.

Эслатиб ўтамиз, Гризманнинг «Атлетико» билан шартномасида товон пули миқдори 1 июлдан кейин 200 млн евродан 120 миллионга пасайиши белгиланган. «Барселона» уни 12 июлда сотиб олди. Лекин «матрасчилар» эътироз билан чиқиб, харидор клуб футболчи билан июлга қадар келишиб олгани, шу боис яна 80 млн тўлаши кераклигини билдирган эди

Кейинчалик, Антуаннинг юристи «Барселона»га март ойида юборган электрон хат «Атлетико» ихтиёрига келиб тушгани маълум бўлди. Маълумотларга қараганда, бу хатда ҳуқуқшунос мижозининг бўлажак клуби билан шахсий битими бўйича шартларини баён қилган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар