«Реал» бош мурааббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 1-турида «Сельта»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейин уэльслик яримҳимоячи Гарет Бэйлнинг кетиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Ўйиндан олдин Бэйл билан гаплашдим, у қоладиган бўлди. Ҳозир жамоадаги барча футболчилар фақат янги мавсум ҳақида ўйлашмоқда.
Гарет бугун яхши ўйнади, у ва бошқалар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Энди Бэйл шунчаки янги мавсумни ўйламоқда ва ўйнамоқда», – дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда журналист Дермот Корриган.
Гарет «Сельта»га қарши ўйиннинг 12-дақиқасида Карим Бенземани голли пас билан таъминлади.
Испания чемпионатининг 2-турида «Реал» «Вальядолид»ни қабул қилади, «Сельта» ўз уйида «Валенсия» билан учрашади. Икки ўйин ҳам 24 август кунига белгиланган.