Суперлига. «Навбаҳор» Турғунбоевнинг голи эвазига Андижонда ғалаба қозонди
Якшанба, 18 Август
2408

Суперлиганинг 17-туридаги марказий учрашувлардан бирида «Навбаҳор» «Андижон» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

52-дақиқада жарима зарбасидан унумли фойдаланган Азиз Турғунбоев дербидаги ягона голга муаллифлик қилди.

Қайд этиш керак, бу «Навбаҳор»нинг иккинчи даврадаги илк ғалабаси бўлди. Наманганликлар ўтган уч турда икки мағлубият ва бир дуранг қайд этганди. Аксинча, «Андижон» эса охирги уч турда ютқазмаган, икки ғалаба ва бир дурангга эришган эди.

Бу ғалаба билан Деян Журжевич жамоаси очколари сонини 25тага етказиб, 6-ўрнини мустаҳкамлади, андижонликлар эса 10-поғонада қоладиган бўлишди.

«Навбаҳор»  кейинги турни 26 август куни «Металлург» майдонида ўтказади. 27 августда Александр Хомяков шогирдлари «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Суперлига, 17-тур
Андижон – Навбаҳор – 0:1 (0:0)
Гол
: Азиз Турғунбоев (52)
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар