«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Римда «Рома» билан ўтган ўйиндан (2:2) кейинги матбуот анжуманида жамоа ва унинг кежакдаги режалари ҳақида айтиб ўтди.
«Жамоамиз учун шу пайтгача бўлган ўйинлар муҳим эди. Ёз ўтди ва биз чемпионатни янгидан бошлашга тайёрмиз. Шанба куни Ла Лигада дастлабки ўйинни ўтказамиз.
Неймар? Биз мавжуд таркиб билан ишлаяпмиз. Ҳозир эътиборимизни шанба кунги ўйинга қаратганмиз. Тўғри, 3 ҳафта ичида трансфер бозорида ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ биз ҳозир фақат яхши мавсум ўтказиш ҳақида ўйлаяпмиз.
Погбанинг келажаги ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Қайтараман, биз бор жамоа билан Ла Лигани бошлаймиз.
Хамес ва Бэйл – бизнинг футболчилар, аммо ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мураббий сифатида барча нарсани юз фоиз ҳисобга олишим керак. Хамес бугун йўқ эди, лекин ҳаммаси тез ўзгариши мумкин. Трансфер бозори ёпилгунига қадар ҳамма нарса бўлиши мумкин», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Мarca.