Зиёш «Аякс»да қоладиган бўлди
Жума, 09 Август
1799

«Аякс» клуби Ҳаким Зиёш билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Энди 26 ёшли марокашлик 2022 йилгача амстердамликлар шарафини ҳимоя қилади.

Аввалроқ Зиёш хизматига «Севилья» қизиқиш билдираётгани, аммо футболчи уларнинг таклифини қабул қилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Зиёш «Аякс» таркибида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ва 24та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар