Машарипов суперлигада июль ойининг энг яхши футболчиси бўлди
Жума, 09 Август
1608

ПФЛ Artel ҳамда Tribuna.uz билан ҳамкорликда Суперлигада ойнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Суперлига мураббийлари, сардорлар ва мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Пахтакор» яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов июль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўтган ойда иккита ўйинда қатнашган Жалолиддин 1 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилганди. Сўровномада Машариповдан ташқари Баҳодир Пардаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Шоҳруз Норхонов ҳамда Хуршид Ғиёсовлар ҳам қатнашганди.

Tribuna.uz ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномада ҳам Машарипов катта фарқ билан ғолиб бўлди. Таъкидлаш керак, олдинги икки ойда «Пахтакор»нинг яна бир футболчиси Драган Черан энг яхши деб топилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар