«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Поль Погба бўйича «Реал» таклифини рад этди, деб хабар тарқатди The Times.
Нашр маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» «қизил иблислар»га Погба учун 30 млн евро ва яримҳимоячи Хамес Родригесни таклиф қилишган, аммо рад жавобини олишган.
«Юнайтед» Поль учун 160 млн евро сўрамоқда.
Аввалроқ «Реал» 26 ёшли французга муқобил сифатида «Аякс«Реал» Погба бўйича навбатдаги таклифига ҳам рад жавобини олди»дан Донни ван де Бекни сотиб олишни мўлжаллаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Доннининг ўзи ҳам Мадриддагилар унга қизиқаётганини инкор этмаяпти.