Суперлига. ОКМК 2та тўп фарқи билан орқада бораётиб, «Андижон»га қарши ўйинни қутқарди
Чоршанба, 31 Июль
3474

Суперлигада 15-тур ўйинлари давом этмоқда.

ОКМК ўз майдонида «Андижон» билан ўйнади ва 0:2 ҳисобида орқада бораётган бўлса-да, якунда дуранг натижага эришди.

Барча голлар 2-бўлимда урилди. 51 ва 65-дақиқаларда Баҳодиров ва Убайдуллаев голлари эвазига «Андижон» 2та тўп фарқи билан олдинда эди. Аммо 71 ва 81-дақиқаларда Полвонов ва Григалашвили голлари эвазига ОКМК мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу натижадан сўнг, ОКМК 13 очко билан 11-ўринни, «Андижон» эса 12-ўринни эгаллаб турибди.

Суперлига, 15-тур
31 июль, Олмалиқ
ОКМК (Олмалиқ) – АНДИЖОН (Андижон) 2:2
Голлар: Зафар Полвонов (71), Григалашвили (81 пен) - Қаҳрамон Баҳодиров (51), Шаҳзод Убайдуллаев (65)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент);
Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усманов (иккаласи Тошкент);
Заҳира ҳаками: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент); Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент); Комиссар: Акмал Раҳматов (ЎзПФЛ вакили)
ОКМК: Суҳроб Султонов, Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Акмал Шораҳмедов (с), Сайдулло Раҳматов, Бобур Юлдашев, Владислав Касминин.
Андижон: Руслан Матниёзов, Жалил Кимсанов, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Азимов, Ильдар Маматказин (с), Рўзим Аҳмедов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Радослав Алексич, Аброр Хусинов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар