Муҳсин Муҳаммадиев: «Рақиб кучли бўлса-да, ўз майдонимизда енгишимиз керак эди»
Чоршанба, 31 Июль
2400

«Бухоро» - «Навбаҳор» ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган бухороликлар устози Муҳсин Муҳаммадиев саволларга жавоб берди.

«Икки кун олдин яхши ҳаво бўлганди, аммо бугун жуда иссиқ бўлди, ўйнашга қийналдик. Мухлисларга ҳам осон бўлмагандир. Йигитларга раҳмат, охиригача курашишди.

Бугун ўз майдонимизда ўйнадик ва кучли рақибга қарши ўйнаганимизга қарамай, ютишимиз керак эди. Ким гол урса, ютади. Афсуски биз бугун гол уролмадик. Умид қиламан, тез орада ўйинимизни топиб оламиз», — деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар