Эвра бутсасига хом товуқ гўштини тиқиб ўйнаганини тан олди
Чоршанба, 31 Июль
7449

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра бир неча ойлар давомида бутсасига хом товуқ гўштини тиқиб ўйнаганини тан олди.

«Монако» клубида ўйнаганимда оёғимнинг панжасидан жароҳат олдим. Бироқ, бош мураббий Дидье Дешам жамоага жуда кераклигимни айтиб, менга даволаниш учун рухсат бермади. Шифокорлар эса оғриқни қолдирувчи дорилар билан менга ёрдам беришга ҳаракат қилишди. Афсуски, оғриқ қолавермагач, клуб ходимларидан бири эскича услубдан фойдаланиб, бутсага хом товуқ гўштини тиқиб қўйишни тавсия қилди.

Шундай услубда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим ва 4 ой ўйнадим. Охир оқибатда товуқ гўшти туфайли «Манчестер Юнайтед» клубига ўтдим» - деди Эвра.

Эслатиб ўтамиз, яқинда франциялик футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар