«Хавотирдаман» - Зидан футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди
Жума, 26 Июль
5731

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасида юз бераётган сўнгги воқеаларга изоҳ берди.

Дастлаб «Арсенал»га қарши ўртоқлик ўйинида Марко Асенсио оғир жароҳат олди. Кейинчалик ҳимоячи Ферлан Менди ҳам сафдан чиққани маълум бўлди.

«Бу мени хавотирга солмоқда. Дастлаб Марко сафдан чиқди, энди эса Менди кичик жароҳат олиб, йиғинимизда иштирок этолмайдиган бўлди. 

Ҳозирча қўл остимиздаги футболчилар хизматидан фойдаланмоқдамиз. Марко ўрнини ким эгаллаши ҳақида ўйламаяпман. Асенсионинг жароҳати бизни тушкунликка солди. Бироқ ишлашда давом этамиз», - деди Зидан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар