Фотофакт: Баҳодир Насимов «Динамо»га қайтди
Жума, 19 Июль
2661

Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини Самарқанднинг «Динамо» жамоасида давом эттириши аниқ бўлди. Футболчи «Динамо» машғулотларида қатнашмоқда.

«Динамо» клуби бу трансферни ҳали эълон қилгани йўқ, аммо клубнинг мухлислар каналида Насимов фан-клуб раҳбари Шавкат Бурхонов билан тушган сурати эълон қилинди. Насимов Чимёнда йиғин ўтказаётган «Динамо» сафида шуғулланмоқда.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Суперлиганинг биринчи даврасида бирорта гол ура олмаган Насимов билан «дўстона хайрлашганини» эълон қилган ва унинг ўрнига «Сурхон»дан Шерзод Ҳакимовни олиб келганди.

Баҳодир Насимов футболчилик фаолиятини айнан Самарқандда «Динамо» жамоасида бошлаган. У кейинчалик Қозоннинг «Рубин», Бокунинг «Нефтчи» жамоаларида ўйнади ва бир муддат Жанубий Корея қуйи дивизионида ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанднинг «Динамо» клуби кеча 18 июль куни дарвозабон Ботирали Эргашев ҳамда ярим ҳимоячи Шохруҳ Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқини «Пахтакор»дан сотиб олганини эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар