Зидан «Реал» базасига қайтди
Сешанба, 16 Июль
3416

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг Канададаги йиғинига қайтди, деб хабар берди Marca.

Франциялик мутахассис бир неча кун олдин акаси Фарид Зиданнинг аҳволи оғирлашгани боис жамоа базасини тарк этган, ўтган ҳафта охирида бемор саратондан вафот этган эди.

Зинедин йўқлигида «Реал» машғулотларига унинг ёрдамчиси Давид Беттони бошчилик қилди.

«Қаймоқранглилар» 18 июлгача Канадада бўлишади. Шундан сўнг жамоа Халқаро Чемпионлар кубогида қатнашиш учун АҚШга йўл олади. 20 июлда «Реал» Техас штатида «Бавария»га қарши майдонга тушади. Ой охиригача эса клубни «Арсенал» ва «Атлетико» билан ўйинлар ҳам кутмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар