«Атлетико» Гризманни 200 минг евро жаримага тортмоқчи
Душанба, 08 Июль
3587

«Атлетико» ҳужумчи Антуан Гризманнга бугунги машғулотларга келмагани учун интизомий жарима қўллашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда ESPN.

Маълум қилинишича, 28 ёшли футболчи 200 минг евро миқдорида жарима тўлашига тўғри келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн ўтган мавсум охирида «матрасчилар» сафидан кетишини эълон қилганди. Кейинроқ «Атлетико» уни ва унинг янги жамоаси бўлиши кутилаётган «Барселона»ни трансфер бўйича музокара ўтказиш қоидаларини бузганликда айблади ва Антуанга 8 июль куни белгиланганидек машғулотларга етиб келишни тайинлади.

«Атлетико» ҳужумга ўтди. Клуб раҳбарияти Гризманн «Барса» билан махфий музокара ўтказганидан ғазабда

Теглар

Ўхшаш янгиликлар