ОАВ Гризманн «Барселона»да қанча маош олишидан хабар топди
Жума, 05 Июль
11683

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Барселона» билан 5 йиллик битим имзолаши кутиляпти, деб хабар беради Marca.

Нашрга кўра, 28 ёшли француз беш йил давомида Каталонияда жами 105 млн евро маош олади.

Аниқлик киритилишича, Антуаннинг маоши ҳар йили бир хил эмас, йилдан йилга ўсиб боради. Яъни у 1- ва 2-мавсумларда 18 млн евродан, учинчисида – 21 млн, тўртинчи йили – 23 млн, бешинчи йили – 25 млн евро иш ҳақи олади.

Шу тариқа, Гризманнга «Барса»да йилига ўртача 21 млн евродан маош тўланади ва бу – унинг «Атлетико»даги ҳозирги маоши билан миқдори билан тенг.

Қайд этилишича, ҳужумчининг ҳуқуқшуноси Севан Кариан «Барселона» билан юқоридаги молиявий шартларни кўзда тутувчи шартнома юзасидан келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта «Атлетико» «Бенфика»дан Жоау Фелишни харид қилиб, Гризманнга тегишли бўлган 7-рақамни унга берган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар