Марсело «Реал»дан ўзини қўйиб юборишни сўради
Пайшанба, 04 Июль
6478

«Реал» ҳимоячиси Марсело жамоани тарк этмоқчи. 

хабарига кўра, у жамоа бошқарувига Зинедин Зидан қайтганига қарамай мадридликлар клубидаги фаолияти тугаган, деб ҳисобламоқда ва клуб раҳбариятидан ўзини бошқа клубга қўйиб юборишни сўраган.

Қайд этилишича, айни вақтда ушбу футболчига «Арсенал», «ПСЖ», «Ювентус» ва «Милан» каби клублардан қизиқишлар мавжуд.

31 ёшли бразилияликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Якунланган мавсумда Марсело «Реал» сафида жами 34 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урди ва 3 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар