«Севилья» рекорд трансферини амалга оширди
Чоршанба, 03 Июль
7448

«Севилья» клуби «Бордо» ҳимоячиси Жюль Кунде трансферини эълон қилди.

20 ёшли футболчи учун «Севилья» 25 миллион евро тўлади. Натижада франциялик футболчи Испания клубининг тарихдаги энг қиммат трансферига айланди.

Аввалги рекорд 2017 йилда ўрнатилган бўлиб, «Севилья» ҳужумчи Луис Муриэль учун 24,5 миллион евро тўлаган эди.

Кунде «Бордо» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоаси таркибида жами 70та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. Франция ёшлар жамоаси таркибида 1та ўйинни ўтказган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар