Вальверденинг Гризманн ва Неймар трансферлари бўйича якуний қарори маълум бўлди
Сешанба, 02 Июль
16404

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде клуб раҳбариятининг ҳужумчилар Антуан Гризманн ва Неймарни сотиб олиш ғоясига қарши эмаслигини билдирган. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри маълум қилди.

Манбага кўра, мураббий таътилга кетиши олдидан раҳбариятдагиларга Гризманн хариди бўйича ижобий позицияда эканини айтган, кейинроқ Неймарни қайтаришга ҳам рози эканини билдирган.

Вальверде ушбу иккала ўйинчи ҳам трансфер қилинган тақдирда уларни жамоага максимал равишда интеграция қилиш баробарида ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги балансни сақлаб қолишга ваъда бергани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Гризманни 120 млн еврога, «ПСЖ» эса Неймарни 222 млн еврога сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар