Швейцариялик футболчининг жасади кўл тубидан топилди
Сешанба, 02 Июль
8530

Швейцария аёллар миллий жамоаси ва «Янг Бойз» клуби футболчиси Флориана Исмаилининг жасади Италиядаги Комо кўлининг тубидан топилди.

Blick хабарига кўра, 24 ёшли аёлнинг жасади махсус робот ёрдамида кўлнинг 204 метр чуқурлигидан олиб чиқилган. Бу ҳақда Исмаилининг оиласига хабар берилган. 

Июнь ойининг охирида Исмаили дугонаси билан кўлда сайр қилиш учун борган эди. Қизлар моторли қайиқни ижарага олиб, қирғоқдан 700 метр узоқлашишган ва лангар ташлашган. Шундан сўнг, Исмаили сув остига шўнғиган ва қайтиб чиқмаган. Олдинига дугонаси уни ҳазиллашяпти деб ўйлаган. Бироқ, орадан бир неча дақиқа ўтса ҳам сузиб чиқмагач, ваҳимага тушиб, қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. 

Исмаилини излаш ишлари бир неча кун давом этган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар