«Арсенал» Браими билан музокара ўтказмоқда
Сешанба, 02 Июль
5162

Жазоирлик яримҳимоячи Яссин Браими фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

La Gazzette du Fennec хабарига кўра, «Арсенал» ушбу футболчини сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Айни вақтда музокаралар ҳал қилувчи босқичга ўтган.

«Порту» билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган 29 ёшли Браимига бошқа таклифлар ҳам бор (ўтишга розилик бериши учун 4 млн евро миқдоридаги бонус билан), аммо «Арсенал» варианти уни ўзига жалб қилмоқда.

Браими 2014 йил ёзидан буён «Порту»да тўп суриб келаётганди. У португаллар жамоаси сафида жами 148 ўйинда майдонга тушиб, 39 гол урган ва 20 голга узатма берган.

Жазоир терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи ўз вақтида Франция (2009-2012 йилларда «Клермон» ва «Ренн») ҳамда Испания чемпионатида (2012-2014 йилларда «Гранада») ҳам тўп сурган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар