O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Сити» янги мавсум либосларини тақдим этди
Душанба, 01 Июль
2145

«Манчестер Сити» 2019/20 мавсуми учун экипировкасини намойиш қилди.

Асосий либос клуб учун анъанавий оч кўк рангдаги футболка, оқ шорти ва оқ гетрадан иборат. Футболкадаги элементлар бинафша рангида.

Сафар ўйинларига мўлжалланган экипировка эса бошдан-оёқ қора рангда бўлиб, унга апельсинранг ва кўк белгилар туширилган.

Футболкаларда «Сити» логотипи остида «125 йил» ёзуви туширилган, бу 1880 йилда ташкил этилган клуб 125 ёшга тўлгани белгисидир.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳаликлар»нинг техник ҳомийси Германиянинг Puma бренди саналади.

Англия чемпиони янги мавсумни 4 август куни «Ливерпуль»га қарши кечадиган Англия Суперкубоги билан бошлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар