«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан дарвозабон Кейлор Навас борасида бир қарорга келди.
Испаниянинг Sport нашри берган маълумотга кўра, франциялик мутахассис Наваснинг шу ёзда жамоадан кетишини хоҳламоқда.
Зидан асосий посбон ролида Тибо Куртуани кўряпти, иккинчи рақамли дарвозабон бўлиш учун эса Андрей Лунин ва ўғли Лука ўзаро рақобатлашишини хоҳламоқда.
Наваснинг Мадрид клуби билан шартномаси муддати тугашига бир йил қолган. Унинг трансфер қиймати 12 млн еврога баҳоланмоқда.