O'zbek Ўзбекча
Фото: «МЮ»нинг янги мавсумдаги учинчи либосида атиргул тасвири бўлади
Якшанба, 30 Июн
4964

Footy Headlines «Манчестер Юнайтед»нинг 2019/20 мавсуми учун учинчи либоси суратини эълон қилди.

Футболка қора рангда бўлиб, унга кулранг атиргул тасвирлари туширилган. «МЮ» ва adidas логотиплари ёрқин апельсин рангида.

Футболканинг қуйи қисмида: «110 Years – Manchester_Rose – 1909_2019» ёзуви туширилган.

Бу сўзлар «қизил иблислар»нинг Англия кубогидаги илк ғалабасига ишора қилади. 1909 йилда манкунианликлар кубок финалидаги «Бристоль Сити»га қарши ўйинга кўкрак қисмида Ланкастер қизил атиргули тасвирланган оқ футболкада майдонга тушишган эди.

Маълумот учун, Ланкастер қизил атиргули Манчестер шаҳри рамзларидан бири саналади. XV асрда бўлиб ўтган Қизил ва оқ атиргуллар урушида ланкаширликлар ва ланкастерликлар қизил атиргулни ўзларига рамз қилиб олишган эди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар