«Реал» ван де Бекка эътибор қаратди
Чоршанба, 26 Июн
7774

«Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бек ёзги трансферлар чоғида Испания чемпионатига йўл олиши мумки. 

Marca нашри маълумотига кўра, «Реал» «Манчестер Юнайтед»дан Поль Погбани ололмаса, амстердамликлар аъзосини қўлга киритишга уриниб кўради. 

Хабар қилинишича, мадридликлар клуби раҳбарияти ван де Бекнинг Чемпионлар лигасидаги ўйинларидан яхши таассурот олишган. 

Бундан аввалроқ футболчининг агенти ван де Бек «Аякс»ни фақат Европадаги топ-клубга алмаштириши мумкинлигини айтганди.

Ван де Бек 10 ёшидан буён «Аякс» тизимида тўп суриб келади. Ўтган мавсумда у клуб учун барча турнирлар доирасида 57 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урди ва 13 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар