«Реал» клуби «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен трансфери устида ишламоқда.
Аввалроқ, мадридликлар даниялик футболчи учун Даниэл Себальос ва 50 миллион евро таклиф қилишган эди.
The Sun хабарига кўра, «Тоттенҳэм» Эриксенни фақат Марко Асенсио билан алмаштиришга рози.
Аммо бош мураббий Зинедин Зидан 22 ёшли футболчисини қўйиб юборишга қарши ва аввалроқ уни «Ювентус»га ҳам сотмаган эди.
Ўтган мавсумда 27 ёшли Эриксен «Тоттенҳэм» таркибида барча мусобақаларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 17та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.