Англиянинг Дорсет графлиги полицияси авиаҳалокат қурбони бўлган Эмилиано Сала ўлими бўйича тергов давомида бир кишини қўлга олган. Бу ҳақда полиция вакили Саймон Ҳакстер маълум қилди.
«Тергов натижасида 19 июнь куни Шимолий Йоркшир туманида яшовчи 64 ёшли эркак қасдсиз равишда одам ўлимига сабабчи бўлганликда гумонланиб ҳибсга олинди. У терговга ёрдам беряпти. Гумонланувчи ҳибсдан озод этилган, аммо у ҳамон терговда», – деган Ҳакстернинг сўзларини келтирди BBC.
Полиция вакили тергов бориши таъсир кўрсатиши эҳтимоли важидан гумонланувчининг кимлини маълум қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнаси вақтида «Нант»дан «Кардифф»га ўтган аргентиналик яримҳимоячи Сала 21 январдан 22 январга ўтар кечаси Ла-Манш бўғозида авиаҳалокатга учраган эди.