«Манчестер Сити» Александр Зинченко билан шартномани янгилади
Пайшанба, 20 Июн
2416

«Манчестер Сити» украиналик яримҳимоячиси Александр Зинченко билан битимни узайтирди.

Клуб расмий сайтига кўра, янги келишув 2024 йил ёзигача мўлжалланган.

22 ёшли Зинченко «шаҳарликлар» сафига уч йил олдин «Уфа»дан бориб қўшилган эди. Унинг трансфери 1,7 млн фунт эвазига амалга ошганди.

Маълумот учун, хавбек ўтган мавсумда АПЛнинг 14та, барча мусобақалар доирасида 29та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уриб, 5та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар