Погба учун даъвогарлардан бири курашдан чиқди
Душанба, 17 Июн
10039

«Ювентус» «Манчестер Юнайтед»дан франциялик яримҳимоячи Поль Погбани сотиб олишни истайди.

Аммо журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, итальянлар клуби бу футболчи учун сўралаётган 170 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.

Хабар қилинишича, ўтган ҳафтада туринликлар клуби техник директори Англияда бўлиб, музокаралар ўтказган.

Бундан аввалроқ Поль Погба Токиодо журналистлар билан суҳбатда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш ҳақида ўйлаётганини маълум қилганди. Айни вақтда унга Мадриднинг «Реал» клуби ҳам даъвогар бўлиб турибди. Футболчининг ўзи маоши камайиши эвазига бўлса ҳам «Қироллик клуби»га ўтишга рози.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар