4 футболчи «Реал»ни тарк этишни истамаяпти. Клуб молиявий fair play’ни бузганлик учун жазоланиши мумкин
Душанба, 17 Июн
12666

«Реал» кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш йўлида фаол равишда трансфер сиёсати юритишда давом этмоқда.

Мадридликлар мавсумлар оралиғида жами 303 миллион еврога 5 нафар футболчини сотиб олишга улгурди. Энди «Қироллик клуби» раҳбарияти молиявий fair play қоидаларига риоя этиш учун тўққиз нафар футболчисини сотишни режалаштирган.

Sport.es хабарига кўра, бу рўйхатдагиларнинг 4 нафари - Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Даниель Себальос ва Иско — «Реал»нинг асосий таркибига кирмасада жамоада қолишни исташмоқда.

Агар клуб раҳбарияти бу зиддиятни ҳал қила олмаса, мадридликлар жаримага тортилиши ва тақиқ қўйилиши туфайли кейинги трансферлар ойнасида харидларни амалга ошира олмаслиги мумкин.

Бу ёзда Зидан жамоасини Эден Азар («Челси», 100 миллион евро), Лука Йович («Айнтрахт», 60), Эдер Милитао («Порту», 50), Ферлан Менди («Лион», 48) ва Родриго («Сантос», 45) каби футболчилар тўлдиришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар