2020 йилги Копа Америкада ОФКнинг яна бир жамоаси дебют қилади
Жума, 14 Июн
4960

Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси Копа Американинг кейинги мусобақасига Қатар ва Австралия миллий жамоалари таклиф этилишини маълум қилди.

Қатар бугун Бразилияда бошланадиган Америка Кубогида ҳам иштирок этмоқда. Бу галги турнирда Осиёдан, шунингдек, Япония ҳам бор.

2020 йилда бўлиб ўтадиган кейинги мусобақага Колумбия ва Аргентина мезбонлик қилади. Шундан сўнг турнир ҳар 4 йилда ўтказилиши йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Копа Америка – 2020дан мусобақа формати ҳам ўзгаради. Унда 12та жамоа ҳозиргидек учта эмас, иккита гуруҳга ажралган ҳолда плей-офф учун курашади.

Бошқа қитъадан таклиф этилган икки меҳмон жамоадан бири Шимол зонасида Бразилия, Колумбия, Эквадор, Перу ва Венесуэла сафини тўлдиради, иккинчиси эса Аргентина, Боливия, Чили, Парагвай ва Уругвай билан Жануб гуруҳидан жой олади.

Қайд этиш жоиз, Австралия бунга қадар Америка Кубогида қатнашмаган.

Копа Америкада нега Қатар ва Япония ҳам қатнашяпти?

Теглар

Ўхшаш янгиликлар