«Тоттенҳэм» «Лион»га «янги Канте» бўйича таклиф юборди
Якшанба, 09 Июн
3393

Лондоннинг «Тоттенҳэм Ҳотспур» клуби «Лион»нинг 22 ёшли ҳавбеки Тангай Н’Домбелени трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

The Sport Review хабарига кўра, инглиз клуби «янги Канте» деб аталаётган мазкур футболчи учун 50 млн фунт (63,685 млн евро) тўлашга тайёр.

Манба маълумотига кўра, лондонликлар ушбу француз футболчисини уч йил мобайнида кузатишган. У «Амьен» сафида тўп сурган вақтидаёқ «шпорлар» скаутлари эътиборга тушган.

«Лион» ушбу футболчиси трансферидан катта пул ишлаб олишни режалаштиришган. Французлар Н’Домбеле учун 70 млн фунт (89,159 млн евро) сўрамоқда.

«Тоттенҳэм» Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳавбеки Бруну Фернандешни трансфер қилиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

«Лион»да ўтган икки мавсумда франциялик яримҳимоячи 66 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган ва 14 голга узатма берган. Transfermarkt 22 ёшли футболчининг трансфер қийматини 65 млн еврога баҳолаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар