Пепе учун гранд клублар рақобат бошлади
Якшанба, 09 Июн
4975

«Лилль» яримҳимоячиси Николя Пепе Европанинг гранд клублари эътиборида бўлиб турибди. 

Журналист Муҳаммад Буҳафсининг ёзишича, «Ливерпуль» ва «Бавария» француз клуби билан 24 ёшли ҳавбек трансфери борасида музокара ўтказмоқда.

Вазият ҳозирча жадаллашмаган, бунинг сабаби сифатида футболчи келажаги борасида бир қарорга келмагани кўрсатилмоқда.

«Ливерпуль» ва «Бавария»дан ташқари футболчи учун курашга бошқа гранд клублар ҳам қўшилиши кутилмоқда.

L’Equipe нашри маълумотига кўра, «Лилль» бу ивуарлик футболчи учун 80 миллион евро сўрамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар