«МЮ» Де Хеа кетиши учун пул тўлашга ҳам тайёр
Якшанба, 09 Июн
8237

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа билан хайрлашишга тайёр.

Унга айни вақтда «ПСЖ» томонидан жиддий қизиқиш мавжуд.

The Sun маълумотига кўра, «МЮ» футболчисини 65-70 миллион фунтга сотишга тайёр. Манбанинг ёзишича, клуб дарвозабонга у ёзда клубни тарк этишга рози бўлиши учун 20 миллион евро беришга ҳам тайёр. Бу футболчи бир йилдан кейин клубни эркин агент сифатида текинга тарк этиши ҳам мумкин.

«ПСЖ» клубни Жанлуижи Буффон тарк этганидан кейин «Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льорисга ҳам қизиқиш билдира бошлаган.

Айни вақтда 28 ёшда бўлган Давид Де Хеа якунланган мавсумда «МЮ» учун барча турнирлар доирасида 47 ўйин ўтказди ва 63 гол ўтказиб юборди, ўйинлардан фақат 10тасидагина дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар