Зидан Погба трансферини истамоқда, «Реал» раҳбариятининг варианти бошқа
Чоршанба, 05 Июн
5865

«Реал» клуби раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ёзги трансферлар вақтида жамоанинг яримҳимоя чизиғини кучайтириш масаласида бир тўхтамга кела олмаяпти.

As хабарига кўра, франциялик мутахассис мадридликлар клуби таркиби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба билан тўлдирилишини истамоқда, клуб раҳбарияти эса «Тоттенҳэм» ҳавбеки Кристиан Эриксеннинг номзодини афзал кўрмоқда.

«Реал»да ушбу футболчиларнинг трансферининг плюслари ва минуслари муҳокама қилинмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес ўзи ваъдалар бериб клубга қайтаргани Зидан билан ҳамфикр бўлиши кераклигини тушунмоқда, аммо у Эриксеннинг таклиф этилишига бир қанча сабаблар кўрмоқда.

Даниялик футболчининг «шпорлар» билан шартномаси кейинги йилда якунланиши туфайли унинг трансфери арзонроққа тушади. Шунингдек, «Реал» ушбу футболчининг профессионаллиги ва ишга ёндашуви бўйича ижобий хулосалар олган.

Погбанинг таклиф этилиши эса Зиданнинг шахсий ташаббусидир, у ўз ватандошлари асосида янги жамоа қурмоқчи бўлмоқда. Қолаверса, Погба Зиданнинг тактик схемаларига мос тушади – у тезкор, агрессив, вертикал футболда тўпсиз ҳаракатлана олади.

«Манчестер Юнайтед» ўз футболчисини 150 миллион евродан камига қўиб юбормоқчи эмас, Эриксеннинг трансфери эса «Реал»га тахминан 70 миллион еврога тушиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар