«Ювентус» Кьеза трансферини ҳал қилди
Чоршанба, 05 Июн
3171

«Ювентус» «Фиорентина»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Федерико Кьезани трансфер қилади.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, туринликлар клуби ушбу 21 ёшли ҳавбек билан шахсий шартнома бандларини келишиб олган. Футболчига йилига 5 миллионов евро (солиқлар билан қўшиб ҳисобланганда 10 миллион евро) миқдоридаги маош тўлаш назарда тутилган 5 йиллик шартнома таклиф этилмоқда.

Энди «Ювентус» футболчи трансфери масаласида «Фиорентина» билан келишиб олиши талаб этилади. Ди Марционинг айтишича, агар «Фиорентина»га Делла Валле оиласи хўжайинлик қилишда давом этса, клублар яқин вақт ичида келишувга эришади.

Аммо шу кунларда «Фиорентина»ни америкалик миллиардер Рокко Коммиссо сотиб олиши кутилмоқда.

Клуб раҳбариятининг Кьезанинг келажаги бўйича қарори ҳозирча маълум эмас, аммо футболчининг ўзи трансферга розилик берган «Юве»нинг музокаралардаги позициясини кучайтиради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар